Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жинояти фош этилди.
Олтинсой туманидаги «Ж.М.» фермер хўжалиги раҳбари Н.Д. фуқаро Х.М.нинг ишончига кириб, уни алдаб, хўжаликка тегишли пахта ва ғалла маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган 2,5 гектар ер майдонини, балиқхона ташкил этиш учун ажратиш ҳамда ушбу ерни танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 120 миллион сўм пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Н.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Изоҳ (0)