MY5 телеканалининг «Марказий студия» кўрсатуви ижодкорлари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг бодикамералари қандай ишлашини кузатди.
Бодикамера биз ишга чиқишимиз билан ёқилади. 8 соат мобайнида ҳайдовчилар билан мулоқотимизни ёзиб олади, — дейди ЙҲХБ инспекторларидан бири.
Бодикамералар 8 соатдан сўнг рация орқали қувват олади ва иш фаолиятини давом эттиради. Бодикамералар 160 градусда тасвирга олади. Тасвирга олиш масофаси 30 метр ҳисобланади.
ЙҲХБ инспекторларида бодикамералар бўлмаган тақдирда ҳайдовчилар уларга ҳужжат тақдим этмаслик ҳуқуқига эга бўлади, дейилади репортажда.
Изоҳ (0)