Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати «Tashkent City» қурилишида бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлган фуқаронинг турмуш ўртоғига иш берувчи томонидан компенсация пули тўланмаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Дарё

Фото: Дарё

Вазирлик маълумотига кўра Б. А. Эгамбердиев 2019 йил 25 августда Tashkent City қурилиш мажмуаси 1-лот биринчи сонли тўққиз қаватли қурилиш биноси ёнидаги оқава сув учун коллектор қувури қулаши оқибатида ҳалок бўлган. Давлат меҳнат инспекцияси ўтказган ўрганишлардан кейин ушбу ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилган.

Иш берувчи томонидан вафот этган фуқаронинг турмуш ўртоғига компенсация пули тўлаб берилган.Вазирлик хабарида компенсациянинг қачон тўлаб берилгани ва унинг миқдори қанча экани борасидаги маълумотлар келтирилмаган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди