Жанубий Корея зарурат туғилган тақдирда КХДР билан ҳамкорлик лойиҳалари учун БМТ санкциялари истисно қилинишини сўраши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Мун Чжэ Ин маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
У бундай ҳамкорлик нафақат икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, балки АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида мулоқотни тиклаш учун ҳам зарурлигини билдирди.
«Халқаро санкциялар кўринишидаги чекловлар мавжуд. Бироқ уларнинг доирасида ҳам индивидуал туризм, чегарадош ҳудудлар ҳамкорлиги каби йўналишларни амалга оширса бўлади. Агар икки Корея ҳамкорлиги жараёнида БМТ санкцияларидан истисно талаб этилса, бу борадаги ҳаракатларга ҳам қўл урса бўлади деб ҳисоблайман», — деди Мун Чжэ Ин.
Изоҳ (0)