Эронда Украина Boeing самолёти уриб туширилиши билан боғлиқ воқеага алоқадор сифатида бир неча шахс қўлга олинди, деб ёзмоқда Meduza.
Reuters’нинг хабар беришича, бу ҳақда Эрон Адлия вазирлиги вакили Ғуломҳусайн Исмоилий маълум қилган. Аммо неча киши қўлга олинганини айтмаган ва воқеанинг бошқа тафсилотларига аниқлик киритмаган.
Украинанинг Boeing 737 самолёти 8 январь, чоршанба куни Теҳрон яқинида қулаган эди. 11 январь, шанба куни Эрон Украина самолётини хатолик сабаб уриб туширганини тан олган.
Самолётда 176 киши — 82 нафар эронлик, 63 нафар канадалик, 11 нафар украин, 10 нафар швед, 4 нафар афғон, 3 нафар немис ва 3 нафар британиялик бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)