• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Энергетика вазирлиги республикада электр ва газ таъминотини яхшилаш учун қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди

    Об-ҳавонинг кескин совуши ва айрим ҳудудларда қалин қор ёғиши муносабати билан электр энергияси етказиб бериш жараёнидаги узилишлар ҳамда табиий газ таъминотидаги муаммолар бўйича истеъмолчилардан турли мурожаатлар бўлмоқда, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Республикамиз истеъмолчиларига шуни маълум қиламизки, Энергетика вазирлиги мутасаддилари электр ва газ таъминотидаги вазиятдан хабардор бўлиш билан бирга мавжуд муаммолар ҳамда совуқ тушиши муносабати билан юзага келган ҳолатларни бартараф этиш, аҳоли уй-жойлари ва иш жойларининг барқарор электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлашга қаратилган барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

    Юзага келаётган ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, электр таъминоти тизимида энергияга бўлган эҳтиёжнинг кескин ошиши туфайли мавжуд трансформаторлар ўта юкланишда ишламоқда, айрим ҳолларда эса ўта юкланиш оқибатида носоз ҳолатга келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бўлишига сабаб бўлмоқда.

    Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб истеъмолчиларимиздан илтимос қиламизки, хонадон ва офисларни иситиш учун қўлбола, ностандарт электр мосламаларидан фойдаланманг. Ёнғин хавфсизлиги чораларини кўринг!

    Маълумот ўрнида: охирги уч йил давомида йирик инвестицион дастурлар орқали ва маънан эскирган электр тизимини модернизациялаш ишлари амалга оширилмоқда. Мавжуд трансформаторларнинг хизмат кўрсатиш қувватлари бирмунча оширилган. Бироқ айрим истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан оқилона фойдаланмаслик оқибатида жойларда турли носозлик ҳолатлари (трасформаторларнинг ёниб кетиши) юзага келмоқда.

    Энергетика вазирлиги тасарруфидаги масъул ташкилотлар томонидан айни пайтда таъмирлаш бригадалари шакллантирилган, улар вужудга келаётган фавқулодда вазиятларда дарҳол тегишли чораларни амалга ошириш билан машғул. Бундай бригадалар электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида кеча-ю кундуз фаолият юритиши ташкил этилган.

    Маълумки, мамлакатимизда электр энергиясининг асосий қисми иссиқлик электр станциялари томонидан табиий газни ёқиш эвазига ишлаб чиқарилади. Қазиб олинган ва истеъмолга яроқли ҳолатга келтирилган табиий газ, биринчи навбатда, электр станциялари ҳамда аҳолига эҳтиёжи учун тақсимланган ҳолда етказиб берилади. Аммо айрим истеъмолчиларимиз томонидан газ қувуридаги мавжуд босим режимини ноқунуний равишда, турли насос қурилмалари орқали сунъий равишда тортиб олиши ҳолатлари кузатилмоқда ва бу ҳолат табиий газ таъминотида босим камайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатлар назорат этувчи органлар томонидан аниқланиб, жарималар белгиланмоқда. Аммо муаммо ечими учун жамоатчилик назорати ҳам зарур.

    Мамлакатда истеъмолчилар эҳтиёжлари учун табиий газни қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча дастурлар ишлаб чиқилган ва истеъмолчиларни табиий газга бўлган талабини қондиришга қаратилган тегишли чоралар кўрилмоқда.

    Шу билан бирга, газ таъминоти соҳасида ҳам бирмунча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Масалан, газогорелкали агрегатлар замонавий ва энергия тежовчи газ горелкаларига алмаштирилмоқда. Бир қатор саноат корхоналарини ёқилғининг кўмир каби муқобил турларига ўтказиш бўйича лойиҳалар табиий газни тежашга қаратилган. Ушбу ва бошқа чоралар яқин келажакда мамлакат аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган.

    Юқорида санаб ўтилган муаммоларни ҳал қилиш учун Энергетика вазирлигининг тегишли департамент мутахассислари тун-у кун иш олиб бориб, 1154, 71-202-50-55 (электр таъминоти) ва 1104 (71-200-08-04) (газ таъминоти) тезкор линияси бўйича кириш қўнғироқларига жавоб бермоқда. Аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

    Энергетика вазирлиги мамлакатимиз аҳолисига вазиятни тўғри тушунгани учун миннатдорлик билдириш баробарида шуни алоҳида таъкидлайдики, соҳа мутахассислари томонидан электр энергияси ва табиий газ таъминотини яхшилаш учун барча имкониятлар сафарбар этилган.

    Юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

    Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    14.01.2020, 23:41   Изоҳ (0)   30968
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

    14.01.2020, 23:25

    Ўзбекистонда тармоқ маркетинги асосида ишловчи янги турдаги молиявий пирамидалар пайдо бўлаётгани маълум қилинди

    14.01.2020, 22:53

    «Боланинг боши панжарага тиқилиб қолганди». 5-қаватдан тушиб кетган бола воқеаси тафсилотлари

    14.01.2020, 22:49

    Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларига сайтларини «жонлантириш» бўйича топшириқ берди

    14.01.2020, 22:37

    Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаати 24 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда

    14.01.2020, 22:21

    «Юксалиш» ҳаракати аҳоли яшаш пунктларида транспорт ҳаракати тезлигини 60 км/соатга пасайтиришни таклиф қилмоқда

    14.01.2020, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.