Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги бозорда қотиллик юз берди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 11 январь куни соат 12:10 ларда Бектемир тумани ТХАЙ кўчасидаги «Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ ҳудудида содир бўлган.
54 ёшли А.И. 44 ёшли таниши А.А. билан юк тушириш ва ортиш учун мижоз талашиб, ўзаро жанжаллаш оқибатида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан А.А.нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)