Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шормуродов «Ростов»ни тарк этишни истамаяпти.
«Бизнес Online»нинг хабар қилишича, ҳужумчи мавсум охиригача «Ростов»да қолиб, жамоасига Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам бермоқчи.
Футболчи Россия чемпионатининг жорий мавсумида энг яхши тўпурар бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мавсум якунлангач Элдор Европа майдонларига кетмоқчи. Бунга фақат ўзбекистонлик футболчининг юқори трансфер нархи тўсқинлик қилиши мумкин. Айни дамда ростовликларда Шомуродов транфери борасида аниқ таклиф йўқ.
Аввалроқ футболчига «Шальке-04» ва «Лион»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.
Шомуродов Россия Премьер Лигасининг 2019/20 йилги мавсумида 19 ўйин ўтказиб, 10 та гол уришга эришди ва тўпурарлар пойгасида «Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюбадан (11 та гол) кейинги ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)