Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино «Барселона»нинг янги бош мураббийига айланиши мумкин, дея хабар қилмоқда RАC1.
«Тоттенҳэм» собиқ устозини каталонлар президенти Жозеп Бартомеу ўз жамоасида кўрмоқчи, шунингдек, бу ғояни клуб директорлар кенгаши ҳам маъқулламоқда.
«Барселона» аввалроқ Қатарнинг «Ас-Садд» жамоаси бош мураббийи Хавини олиб келишни истаётганди, бироқ испаниялик мутахассис бунга рад жавобини берган.
АS хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти Нидерландия терма жамоаси устози Роналд Куманга ҳам таклиф билан чиққан. Аммо жамоасини Евро—2020 мусобақасига тайёрлаётган мутахассис «Барселона»нинг таклифини рад қилган.
Эслатиб ўтамиз, Почеттино «Тоттенҳэм»дан аввал Каталониянинг «Эспаньол» клубини бошқарган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)