«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия Премьер Лигасининг 22-туридан ўрин олган баҳсда (6:1) «Астон Вилла» дарвозасига учта тўп киритди.
Шу тариқа Агуэро Англия чемпионатидаги голлари сонини 177 тага етказиб олган ҳолда лига тарихидаги энг яхши легионер тўпурарга айланди. Аргентиналик футболчи бу борада «Арсенал» собиқ ҳужумчиси Терри Анрини ортда қолдирди (175 та гол).
Серхио АПЛнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида эса тўртинчи ўриндаги Фрерк Лэмпардга етиб олди. Бу борада кучли учликдан Алан Ширер (260), Уэйн Руни (208), Энди Коул (187) каби футболчилар ўрин олган.
Шунингдек, Агуэронинг Премьер Лигадаги ҳет-триклари сони 12 тага етди. Футболчи бу борада Алан Ширерни (11 та ҳет-трик) ортда қолдирган ҳолда рекордчига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)