«Сампдория» ҳужумчиси Фабио Куальярелла Италия А Серияси доирасида «Брешиа»га қарши кечган баҳсда (5:1) дубль муаллифига айланди.
Бу 36 ёшли футболчи учун 2020 йилдаги илк голлар бўлди.
Куальярелла Италия чемпионатида кетма-кет 16 йилдан буён гол уриб келмоқда. Бу айни дамда ҳаракат қилаётган футболчилар орасида мусобақа рекорди ҳисобланади.
Жорий мавсумда футболчи А Сериянинг 16 ўйинида бешта гол урди. 2018/19 йилги мавсумда эса Куальярелла 26 та тўп киритган ҳолда лига тўпурарига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)