Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ҳамкорликда экстремал шароитларда инсон иродасини синовдан ўтказиш бўйича икки кунлик ўқув йиғини ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилган.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Жиззах вилоятидаги Айдаркўл соҳилларида ўтган йиғинда 60 га яқин овчи ва ҳарбийлар иштирок этди.

Ўқувларда дала чодирлари тикилди, ҳарбий қурол-аслаҳалар, ов қуроллари кўргазмаси ташкил қилинди. Овчилар ва ҳарбийлар ҳар бир қуролнинг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ўрганди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Биринчи куни ҳарбийлар ва овчилар ўзларига егулик излади. Гуруҳларга бўлинган саёҳат ишқибозлари овчи итлар ёрдамида из олиш, уни излаш, қайиқларда балиқ овлаш каби машғулотларга жалб қилинди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Йиғин якунида ўқувларда иштирок этган ҳарбийлар ва овчиларнинг овланган ҳайвонлари, паррандалар ҳамда тутилган балиқлар ҳисоб-китоб қилинди. Мусобақа ғолиблари аниқланди.