«Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Нукус минтақавий филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарор билан Нукусда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази минтақавий филиали ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар марказнинг Қарши, Самарқанд, Фарғона шаҳарларида минтақавий филиаллари мавжуд эди.
Марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири жисмоний имкониятлари чекланган болалар ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Изоҳ (0)