АҚШ киноакадемиясининг 2020 йилдаги мукофотларини топшириш маросими бошловчисиз ўтади. Бу ҳақда АBC телекомпанияси раҳбарларидан бири Кери Бурк маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
«Оскар» бошловчисиз ўтиши тарихда учинчи бор ва қаторасига иккинчи йил содир бўлмоқда.
2019 йили ушбу мукофотнинг топшириш маросими комик Кевин Харт эски твитлари билан боғлиқ можаролардан сўнг иштирок этишдан бош тортганидан сўнг бошловчисиз қолганди. Бунгача маросим фақат 1989 йилда бошловчисиз ўтган.
Маълумот учун, «Оскар» мукофотларининг топширилиши 2020 йил 9 февралда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)