Алишер Навоий номидаги кино саройи (собиқ «Панорама») тўлиқ таъмирланади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов маълум қилди, дея хабар беради «Gazeta.uz».
«Яқин орада Алишер Навоий номидаги киносаройи тўлиқ таъмирланади ва бундай иншоотлар учун зарур бўлган барча замонавий талаб ва стандартларга мос кўринишга келтирилади. Бу турли, жумладан, халқаро даражадаги тадбирларни ўтказиш учун қўшимча имкониятлар туғдиради», — деди Фирдавс Абдуҳолиқов.
«Ўзбеккино» агентлиги бош директорига кўра, мамлакатдаги йирик вилоят марказларида ҳар бирида учтадан кинозал бўлган марказлар қурилади.
«Бу Ўзбекистон киноиндустриясини яқин келажакда кутаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг кичик бир қисми», — деди Абдуҳолиқов.
Изоҳ (0)