• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чилонзор туманида суд сайлов комиссияси қарорини ҳақиқий эмас деб топди

    Тошкент шаҳар Чилонзор тумани маъмурий суди Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан туман кенгаши депутатлигига номзод бўлган Фазлиддин Баҳромовнинг аризасига кўра, туман сайлов комиссияси қарорини ҳақиқий эмас деб топди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    6 январь куни Фазлиддин Баҳромов судга туман сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 декабрда чиқарган 19-сонли қарорни бекор қилишни сўраб мурожаат қилган. Номзоднинг сўзларига кўра Лутфий 4 сайлов округи баённомаси сохталаштирилган. У Халқ демократик партиясидан номзод бўлган рақибининг овозлари сунъий равишда кўпайтирилгани ва бошқа номзодларнинг имконияти пасайтирилганини таъкидлаган, шунингдек, бир нечта шундай баённомага ҳамда уларнинг рангли нусхаларига эгалигини билдирган.

    Бундан ташқари, номзод Сайлов кодексига риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилганини қайд этиб, суддан 631-участкада қайд этилган натижаларни бекор қилишни сўраган. Баҳромов участка комиссияси раиси, раис ўринбосари ва участка комиссияси котиби Республика олимпия захиралари коллежи ходимлари экани, ХДПдан кўрсатилган номзод Аброр Мамадалиев эса ушбу ўқув муассасасида директор ўринбосари экани ва уларга бевосита раҳбарлик қилиши шубҳали эканини таъкидлаган. Якунда ХДП номзодининг ғалабасини таъминлаган асосий омил ҳам ушбу шахсларнинг шубҳали ҳаракатлари бўлган.

    Аввал 4-сайлов комиссияси округи раиси ўзи овозларни ҳисоблаш жараёнида иштирок этмаганини билдириб, якунда тайёр баённомага имзо қўйганини тан олганди.

    Иккита баённомаИккинчи суд мажлисига Чилонзор тумани сайлов комиссияси раиси Нодира Мусева 4-сайлов округининг 4 та 548, 549, 550 ҳамда 631-сайлов участкаларидаги баённомаларнинг асил нусхасини олиб келган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Кузатувчиларнинг баённома нусхаси ва 4-округ 548-сайлов участкаси комиссиясининг баённомалари бир биридан фарқ қилади.

    Баённомалар нухсалари солиштирилганда, кузатувчилар овоз бериш якунланганидан кейин тузилган «протокол»ларнинг сайлов комиссияси тузган баённомалардан фарқли экани маълум бўлди. Бундан ташқари, рангли чиқарилган оригинал баённомаларда ва дастлаб тақдим этилган баённомаларда аъзоларнинг изоҳлари турлича.

    Судья ҳақиқий баённомани аниқлаш мақсадида сайлов комиссияси раисларини мажлислар залига чақиртирди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    549-сайлов участкаси раиси Шуҳрат Баҳодиров баённоманинг бир марта, овоз бериш жараёнлари якунига етганидан кейин имзоланиши ва сайлов округи комиссиясига юборилишини қайд этди. У нима учун сайлов участкасида иккита баённома расмийлаштирилгани ва улардаги рақамлар нима сабабда турлича эканига изоҳ бера олмади. Буни устига, участка раиси нима сабабдан иккала баённомага ҳам имзо чекганини тушунтира олмади, лекин рангли чиқарилган баённомага имзо қўймаганлигини билдирди.

    Шуҳрат Баҳодиров ҳам сайлов округи комиссиясига юборилган баённомани бекор қилиш ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилмаганини айтди. У номзодлар орасида бундай катта фарқ кузатилиши ҳақиқатга зид эканини билдирди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    631-сайлов участкаси раиси Шоира Абдуллаева сайловлар бўлиб ўтган куни англашилмовчилик туфайли маҳалла фуқароларининг маълум қисми бошқа округда овоз берганини маълум қилди. Оқибатда нотўғри тўлдирилган биринчи баённомадан кейинги иккинчи ҳужжат тўлдирилган ва унга 300 нафардан ортиқ сайловчиларнинг овозлари қўшилган. У маълумотларни текширмасдан баённомага имзо қўйганини тан олди.

    Суд раиси Абдулла Муҳиддинов сайловчилар сони ортганида номзодларнинг ҳам овозлари камаймаслиги балки аксинча кўпайиши лозимлигини таъкидлади.

    Участка комиссияси раҳбари ХДП партияси номзоди Аброр Мамадалиевнинг ишончли вакили сифатида сайловларда иштирок этганига изоҳ бериб, ушбу ҳаракат Сайлов кодексига зид эканини билмаганлигини қайд этди.

    «Номзод билан учрашувларга кўплаб рус аёллар келди. Номзод рус тилида гапиришга қийналишини айтиб, мендан улар билан мулоқот қилишда ёрдам сўради. Мен номзод ўрнига чиқиш қилдим», — дейди аёл.

    550-сайлов участкаси раиси ўринбосари Дониёр Исхоқов Шаҳар онкологик диспансеридаги сайловлар ёпиқ тарзда беморлар ўртасида ўтиб, соат 11:30 да овоз бериш якунланганини маълум қилди. У битта баённома расмийлаштирилиб, сайлов округи комиссиясига юборилганини билдирди ва судга турли рақамлар акс этган иккита баённома қаердан келиб қолганини тушунтира олмади.

    Чилонзор тумани прокурори ёрдамчиси Шуҳрат Ўткиров баённомаларнинг сохталаштирилган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, суд раисидан кейинчалик жиноий иш очиш учун ушбу далилларни инобатга олишни сўради.

    Чоршанбада бўлиб ўтган учинчи суд мажлисида 548-сайлов участкаси раиси Қаҳрамон Воҳидов сўроқ қилинди. У ҳам нима сабабдан икки хил баённома пайдо бўлиб қолганига изоҳ бера олмади. Лекин кузатувчилар томонидан тузилган баённома нусхасининг ҳақиқийлигини тан олди. Участка раҳбари рангли баённомага имзо чекмаганини айтиб, ҳужжатнинг «устаси-фарангларча» расмийлаштирилганини қайд этди.

    Қаҳрамон Воҳидов ўз сайлов участкасида ҳаммаси ҳалол ва холис ўтганини гапириб, иккита баённоманинг қандай қилиб бир вақтда расмийлаштирилганинин яхши тушунмаганлигини айтди.

    «Соат 6:00 дан 3:00 гача ишладим. Кун бўйи югур-югур, уйма-уй юрдик, одамларни сайловларда иштирок этишга чорладик. Меҳнатимиз бесамар кетганидан афсусдаман», — деган Воҳидов.

    Эклогик партия номзоди Одамбой Юсупов «содир бўлган адолатсизлик ҳақида эшитгани, лекин ҳақиқат учун курашишни» истамаганини сўзлади.

    «Бу менга керак эмас. Энг муҳими – мени безовта қилманг. Адолат вақти келганда қарор топади. Ҳозир уни талаб қилишдан наф йўқ», — деган «яшиллар» вакили.

    Томонларнинг даъвоси эшитилганда Фазлиддин Баҳромов 4-сайлов округида Сайлов кодексинигн 25, 43, 94, 95 ва 96-моддаси талаблари қўпол равишда бузилганини иддао қилди.

    «Депутатликка номзодлар Азизов ва Мамадалиевлар ўз кўрсатмаларида халқ вакили бўлиб, катта ҳажмдаги ишни бажаришга тайёр эмасликларини айтганини эшитдик. Мен 28 ёшдаман, тадбиркорман ва олий маълумотга эгаман. Ватанимиз равнақига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман, халқимизга ёрдам бериб, турмуш шароитларини яхшиламоқчиман» – деган Баҳромов.

    Cуҳасткалар раислари номзоднинг ушбу сўзларига жавоб қайтармаган ҳолда, суддан қонуний қарор чиқаришни сўради. Участка раҳбарларининг айримлари сайловларга қайтадан жалб қилишларини истамаслигини очиқ айтиб ўтди.

    Прокурор ёрдамчиси Шуҳрат Ўткиров суддан ишни қайтариш, прокуратурага ҳолат юзасидан жиноий иш очиш учун юборишни сўради.

    Суд раиси Абдулла Муҳиддинов Чилонзор томани сайлов комиссиясининг қарорини ҳақиқий эмас деб топди, комиссия зиммасига сайловларни қайтадан ўтказишни юклаб, прокуратурага ишга ҳуқуқий баҳо бериб, жиноят аломатлари кузатилсе тегишли тартибда жиноий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқишга қарор қилди.

    Судья 631-сайлов участкаси комиссия раисидан Республика олимпия захиралари коллежи вакилларини жараёнга жалб қилмасликни сўради.

    09.01.2020, 06:14   Изоҳ (0)   19446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туризм соҳасида халқаро стандарт матнига айнан ўхшаш янги стандарт қабул қилинди

    08.01.2020, 23:44

    Бухорода 1300 нафардан зиёд мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

    08.01.2020, 23:38

    Ўзбекистон Яқин Шарқда юз бераётган ҳодисаларга муносабат билдирди

    08.01.2020, 22:58

    Ўзбекистонда молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаган объектларда қурилишни бошлаш тақиқланади

    08.01.2020, 22:13

    Форишда «Мардлар қўриқлайди Ватанни!» ноанъанавий ватанпарварлик фестивали ўтказилди (фото)

    08.01.2020, 20:59

    Ўзбекистон солиқ тизимида 1 январдан бошлаб 120 дан ортиқ янги қоида амалиётга киритилди

    08.01.2020, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11

    Федерико Вальверде рекорд натижа қайд этди

    Спорт | 15 июл, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.