• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Форишда «Мардлар қўриқлайди Ватанни!» ноанъанавий ватанпарварлик фестивали ўтказилди (фото)

    Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган «Мардлар қўриқлайди Ватанни!» шиори остидаги ноанъанавий ватанпарварлик фестивали «Фориш» тоғ полигонида ёшларни бир жойга жамлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га хабар берди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Автобуслар карвонидан бирин-кетин тушаётган бу йигит-қизларнинг аксари «Фориш» тоғ-дала ўқув майдонига илк бор келган бўлса, ажаб эмас.

    Ташаббускорлари Марказий ҳарбий округ ва Жиззах вилояти ҳокимлиги бўлган ушбу кенг масштабли тадбирга Жиззах гарнизони, вилоят мудофаа ишлари, халқ таълими, маданият ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳам бош қўшди.

    Ватанпарварлик фестивалининг тантанали очилиш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ва Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов ҳарбий хизмат муқаддас бурч, юксак шараф эканини таъкидлаб, ёшларни Ватан ҳимоясига руҳлантирувчи илиқ фикрлар билдирди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Вилоят мусиқали драма театри жамоасининг Жалолиддин Мангуберди монологи юзасидан саҳнали кўриниши, Жиззах ва Самарқанд гарнизони ҳарбий оркестрларининг бадиий-мусиқий чиқишларида шонли ўтмишимиз бугунга боғланди. Юрт посбонларининг қўл жанги усуллари бўйича кўргазмали машғулотлари танк биатлони намойишига уланиб кетди. Шунингдек, жанговар техника ва қурол-аслаҳалар, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотларининг кўргазмаси ўқувчи ёшларда унутилмас таассурот қолдирди, дейилади хабарда.

    Шу куни ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ўқувчилар, уюшмаган ёшлардан иборат меҳмонлар халқ ўйинлари бўйича беллашиш имкониятига эга бўлди. Хусусан, миллий кураш, тош кўтариш, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, қўл жанги, билак кучини синаш мусобақалари чинакамига айланиб кетди. Кўнгилли ва ишқибоз чавандозлар улоқ кўпкари, от чоптириш ўйинларида соврин учун курашди. Қолаверса, қўчқор, хўроз уриштириш жанги шинавандалари ҳам тадбирдан четда қолмади.

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти авто-мотокросс пойгаси павильонида автомобиль техникалари, корд ва пульт билан бошқариладиган самолётлар намойиш этилди. Кинология ва кавалерия қўшинлари чиқишлари фестиваль иштирокчиларининг тасаввурини жонлантирди. Ҳарбийлар ва овчилар ўртасидаги мерганлик мусобақаси, айниқса, қизғин тус олди.

    Ўзбек миллий рақс, мақом санъати усталарининг дилтортар чиқишларини аскиячилар ва моҳир дорбозлар давом эттирди. Турли спорт федерацияларининг спорт мусобақалари, миллий чолғу асбоблари ижроси, «Ватан ҳақидаги энг яхши шеър» танлови фестивалга якун ясади.

    Ғолиблар совғали бўлди. Фориш фестивалида иштирокнинг ўзи ҳеч бир совғадан кам бўлмади, дейилади хабарда.

    08.01.2020, 20:59   Изоҳ (0)   25907
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон солиқ тизимида 1 январдан бошлаб 120 дан ортиқ янги қоида амалиётга киритилди

    08.01.2020, 20:47

    Йирик давлат компанияларидан солиқ йиғиш янги инспекция томонидан амалга оширилади

    08.01.2020, 20:31

    Шавкат Мирзиёев: Битта тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатса ҳам, бунга «фавқулодда ҳолат» сифатида қаралиши керак

    08.01.2020, 19:59

    Путин миллиардер Фаттоҳ Шодиевни орден билан тақдирлади

    08.01.2020, 19:44

    Ўзбекистонда 9 январь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    08.01.2020, 19:13

    Тошкент шаҳар ҳокимининг гўр қазиш бўйича қарори лойиҳасига билдирилаётган салбий фикрларга жавоб қайтарилди

    08.01.2020, 18:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.