Қўқон шаҳри Жасорат кўчасида 6 январь куни соат 10:20 ларда 41 ёшли Ф.Х ва унинг 41 ёшли турмуш ўртоғи С.Й.нинг жасадлари ўзларининг яшаш хонадони ётоқхонасида қотиллик аломатлари билан топилди. Уларнинг фарзанди оғзи скотчлаб кетилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Дарё»га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди (Икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноятни содир этганлик учун 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Изоҳ (0)