UzAuto Motors компанияси IPO ўтказишни ва ўз акцияларини савдога чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вакиллари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Компаниянинг стратегик режалаштириш, таҳлил ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодировнинг айтишича, IPO’га тайёрланиш жараёни бир ярим—икки йилни олади. Компания томонидан инвестицион банкни жалб қилиш бўйича танлов эълон қилинган.
Акциялар савдосини маҳаллий ва йирик халқаро биржаларда ўтказиш режалаштирилмоқда.
Айни пайтда компаниянинг ягона эгаси давлат ҳисобланади, унинг барча акциялари «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятига тегишли. «Ўзавтосаноат»нинг ўзи эса 100 фоиз Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли.
Изоҳ (0)