Хитойнинг аҳоли зич жойлашган Ухань шаҳрида пневмониянинг номаълум тури билан касалланган беморлар сони 59 нафарга етди. «РИА Новости»нинг маҳаллий соғлиқни сақлаш қўмитасига таяниб хабар беришича, улардан 7 нафари оғир аҳволда, қолган беморларнинг аҳволи барқарор.
Қайд этилишича, пневмониянинг номаълум тури пайдо бўлгани ҳақида декабрь ойи охирларида маълум бўлган. 3 январь ҳолатига кўра, шаҳарда 44 та вирусли превмония ҳолати аниқланган, 11 нафар бемор оғир аҳволда бўлган. Шунингдек, яна 121 киши шифокорлар назорати остида бўлган. Уларнинг барчаси беморлар билан яқин алоқада бўлган.
Эпидемиологик текширувлардан маълум бўлишича, айрим беморлар денгиз маҳсуотлари сотилувчи маҳаллий бозорда ишлаган. Ҳозирги пайтда касалликнинг одамдан одамга юқишининг аниқ белгилари аниқланмаган. Ўлим билан тугаш ҳолатлари ҳам қайд этилмаган.
Таъкидланишича, касаллик ҳолати биринчи марта 12 декабрь куни, охири 29 декабрь куни қайд этилган. Айни пайтда беморлар билан яқин алоқада бўлган яна 163 киши шифокорлар назорати остида.
Изоҳ (0)