Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими томонидан 1,4 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Мажбурий ижро бюроси томонидан маълум қилинди.
Хабар берилишича, МИБнинг Бухоро шаҳар бўлими «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» АЖдан ундирувчи «Жозибадор мебеллар уйи» оилавий корхонаси фойдасига 164,14 миллион сўм қарзни ундириб берган.
Шунингдек, МИБ томонидан Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан ундирувчи «Кварц» АЖ фойдасига қарздор «Шохруд» АЖ ҳисобидан 588,99 миллион сўм асосий қарз, 4,409 миллион сўм пеня ундирилган.
Бухоро туманлараро иқдисодий судининг 2019 йил 19 декабрдаги қарорига асосан қарздор «Бухоро кўприклардан фойдаланиш» УКдан ундирувчи Metal mega stroy МЧЖ фойдасига 103,33 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик, ундирувчи «Тежамкор имкон» МЧЖ фойдасига 607,41 миллион сўмлик қарздорлик ундирилган.
Изоҳ (0)