Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани ҳокими Баҳодир Янгибоев чўкаётган етти ёшли болани қутқариб қолган Ақилбек Қалбоевнинг ота-онасига ташаккурнома, ўзига қимматбаҳо совғалар топширди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Воқеа 2019 йил 8 декабрда содир бўлган, иш билан бир жойга кетаётган Ақилбекнинг ёнига ёш болалар югуриб келиб, ҳовузда бир бола чўкаётганини билдирган. Унинг ёнига етиб борган Ақилбек дарҳол ўзини сувга отган ва болани қуруқликка олиб чиқиб, унга биринчи ёрдам кўрсатган. Болакайнинг ота-онаси ҳам етиб келгач, у зудлик билан шифохонага олиб кетилган ва ҳаёти сақлаб қолинган.
Ёш қаҳрамон тумандаги «Момий» овулининг 23-умумий ўрта таълим мактаби 9-синфида таҳсил олади. У болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ҳам қатнаб, кураш билан ҳам шуғулланади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)