UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирдининг Конор Макгрегорга қарши кечган жангидан кейин нималар бўлганини айтди.
«Жангдан сўнг Ҳабибга мураббий айтиши керак бўлган жумлаларни гапирдим: ҳаммаси яхши, барчаси ортда қолди, буни ҳаёлдан чиқариб ташла, ҳаммаси яхши бўлади.
Биз кийиниш хонасида эдик, ўн дақиқадан кейин Владимир Путин қўнғироқ қилди ва у билан фахрланишини айтди. У шундай деди: ‘Сен ватанинг ва оиланг шарафини муносиб ҳимоя қилдинг. Мураббийларинга ҳам ташаккуримни етказиб қўй, улар ҳам катта ишни амалга оширди’», — дейди Мендес.
Мавзуга доир: Владимир Путин Ҳабиб билан учрашди. Президент спортчининг отасидан уни қаттиқ жазоламасликни сўради (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)