Лондон клуби раҳбарияти қишки трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар жамоа ҳимоячилари Маркос Алонсо ҳамда Эмерсонни сотиб юборишга ҳаракат қилади, деб ёзмоқда Calciomercato.
Эмерсоннинг хизматларига «Ювентус» қизиқиб қолган. 25 ёшли футболчининг трансфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсум «Челси» сафида 15 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобида битта голли узатмани ёздириб қўйди.
Маркос Алонсонинг трансфери бўлса, 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Испаниялик 29 ёшли ҳимоячи «аристократлар» сафида жорий мавсум 14 та ўйин ўтказиб, учта голли узатма берди ва битта гол урди.
Эмерсоннинг амалдаги шартномаси 2022 йил 30 июнига қадар амалда, Алонсоники эса 2023 йил 30 июнида якунига етади.
Маълумот учун, «Челси» АПЛда 21-турдан сўнг 36 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринни банд этиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)