«Интер» қишки ва ёзги трансферлар бозорида фаол бўлади, фақат футболчиларни сотиш борасида, деб ёзмоқда Tuttosport.
Маълум бўлишича, миланликлар бир йўла етти нафар футболчи билан хайрлашишга қарор қилган. Улар қуйидагилар: Эстебан Далбер (ҳимоячи), Ража Найнгголан (ярим ҳимоячи), Жоау Мариу (ярим ҳимоячи), Иван Periшич (вингер) ҳамда ҳужумчилар Мауро Икарди, Маттео Политано ва Габриэль Барбоза. Қайд этиш жоиз, уларнинг беш нафар айни дамда ижара асосида бошқа клублар сафида ҳаракат қилмоқда. «Интер» ушбу футболчилар сотувидан 150 миллион евро ишлаб олишни кўзлаган.
Маълумот учун, «Интер» А Серияда 17-турдан сўнг 42 очко билан, 1-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)