АҚШ аёллар терма жамоаси футболчиси ва 2019 йилги «Олтин тўп» соҳиби Меган Рапино Эронга ҳужум қилишга тайёр эканини билдирган Дональд Трампни танқид остига олди.
Аввалроқ АҚШ президенти ўзининг Twitter саҳифасида агар форслар америкаликларнинг бирорта базаси ёки одамига ҳужум қиладиган бўлса, энг янги қуролни Эронга юборишга тайёр эканини билдирганди.
Рапино бунга ўз Instagram'и орқали жавоб қилди: «Қурол билан бирга биз одамларимизни ҳам юборамиз. Уларнинг кўпчилиги ёшлар (бироқ улар аниқ сенинг болаларинг бўлмайди). Сен нималар деганингни англаяпсанми? Трамп, ҳеч қачон уруш билан мақтанма, чунки бу америкаликлар қурбон бўлишини англатади».
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)