Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лиганинг 19-туридан ўрин олган «Хетафе»га қарши баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мадридликлар сўнгги бор 2017 йилда Ла Лига доирасида 10 тадан кам бўлмаган баҳсда мағлубиятсиз серия қайд этганди. Зидан шогирдлари 2019/20 йилги мавсумда ҳам бундай серия қайд этишга эришди. «Реал» сўнгги бор Ла Лигада 2019 йил октябрида «Мальорка»га мағлуб бўлганди. Шундан бери 10 та ўйин ўтказган «Қироллик клуби» битта ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади.
«Реал» Ла Лига 1-даврасини 40 очко билан 2-ўринда якунлади. «Барселона»да ҳам 40 очко мавжуд, бироқ тўплар нисбатига кўра, каталонлар биринчи ўринда турибди.
Мадридликларнинг 20-турдаги рақиби «Севилья» бўлади. Беллашув 18 январь куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)