27 декабрь, жума куни Тошкент шаҳридаги «Юнусобод» теннис мажмуасида Dance Music Fest 2019 Winter мусиқа фестивали бўлиб ўтди, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.
Фестивалда маҳаллий дижейлар билан бирга Туркия, Бельгия каби мамлакатлардан таниқли дижейлар иштирок этиб, ёшларга қувонч улашди.
Электрон мусиқа фестивали Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида Art Uz Promotion Agency тадбирларни такиллаштириш компанияси томонидан амалга оширилди.
Мухлислар талабига биноан ушбу фестиваль жорий йилнинг ўзида иккинчи марта ўтказилмоқда. Бундан аввал август ойида Dance Music Fest 2019 тадбири ўтказилган бўлиб, тадбир уч кун давомида мамлакат ёшларини ўз атрофида жамлаган эди.
Изоҳ (0)