Бош прокуратура томонидан Тошкент вилояти Тошкент туманидаги 26-Юнусобод сайлов округига қарашли сайлов участкаларидаги ҳолатлар текширилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Текшириш натижаси бўйича яна хабар қилиниши маълум қилинган.
5 январь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 25 та сайлов округларидаги 1730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш жараёни ўтказилди.
Мавзуга доир: «Ходим стрессда бўлгани учун эски ва нотўғри маълумотларни айтган». 78-Термиз сайлов округи расмий муносабат билдирди
Изоҳ (0)