Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Яккасарой тумани бўлими хонанда Муниса Ризаеванинг BМW Х7 русумли қимматбаҳо машинасини хатлаш чорасини кўришга тушганди, деб ёзмоқда «Xabar.uz».
Бунга хонанда шу йилнинг октябрь ойида йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузгани учун белгиланган 1 миллион 115 минг сўм жаримани тўламай келгани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, масала машинани хатлаб, жарима майдонига қўйишга етиб бормаган. Воқеалар ривожи нима билан якун топишини англаган Муниса Ризаева жаримани дарҳол тўлаган.
Изоҳ (0)