Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса Рустем Османов Кристина Воробьёвани бир қўли билан ушлаб, иккинчисини бўшаштирганда юз берган. Улар биргаликда 10 метр баландликдан йиқилган. Воробёва чалқанча тушиб, қимирламай қолган.
Томошабинлар буни намойишнинг бир қисми деб ўйлаган. Кейинроқ бошловчи улардан зални тарк этишни сўраган. Ҳозирда акробатлар шифохонада, уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Кристина Воробьёва ва Рустем Османов Sky Angels («Осмон фаришталари») дуэтида кўплаб ютуқларни қўлга киритган. Улар ҳимоя тўрисиз, мураккаб трюк – тишда осилиб туришни бажарадиган ўзбекистонлик ягона цирк артистлари ҳисобланади.
Қуйида Sky Angels дуэтининг 2017 йилда Монте Карлодаги чиқиши келтирилди. Унда акробатлар намойишини томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)