• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    1 январь – Жаҳон савдо ташкилоти тузилган кун. Бу ташкилот Ўзбекистонга нима бериши мумкин?

    Шавкат Мирзиёев Японияга ташрифи чоғида Ўзбекистон иқтисодий ва демократик ислоҳотларни янада тезлаштириш йўлидан бориб, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда ўзбек матбуоти ёза бошлади, аммо кутилмаганда бу ташкилотни яхши биладиган таҳлилчилар йўқлиги кўриниб қолди – матбуот хабарлар билан чекланди, таҳлилий материаллар ва прогнозлар тақдим этилмади. Бу камчиликни қисман тўлдириш мақсадида «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Эргашев Жаҳон савдо ташкилоти ҳақида катта материал тайёрлади. 1 январь – ташкилот тузилган кун. Материал шу кунга бағишлаб тайёрланди.

    1995 йилнинг 1 январида ташкил этилган Жаҳон савдо ташкилоти Иккинчи жаҳон урушидан кейин тузилган Савдо ва солиқлар тўғрисидаги бош битимнинг давомчиси бўлди.

    Фото: AP

    Фото: AP

    1998 йилда Женевада бош битимнинг олтин юбилейи нишонланди. Бош битим 50 йил мобайнида халқаро маҳсулот айрибошлашнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилди. Ташкилот ўзини оқлади. Иккинчи жаҳон уруши якунлангач, дунё савдоси мисли кўрилмаган тарзда ошди. Маҳсулот экспорти йилига 6 фоизга ўсди. Натижада халқаро жамоатчилик турли даражадаги молиявий ташкилотларнинг саъй-ҳаракати натижасида 1986–1994 йиллар давомида олиб борилган Уругвай музокаралари натижасида Бутунжаҳон савдо ташкилоти ташкил топди.

    Жаҳон савдо ташкилотининг таркибий тузилиши

    Ташкилот ҳам иқтисодий, ҳам турли кўринишдаги савдо битимларини акс эттирган ҳуқуқий ҳужжатдир. 1994 йилдаги маҳсулотлар савдоси ҳақидаги битим, хизматлар савдоси ҳақидаги бош битим, ақлий мулк ҳақидаги битим Бутунжаҳон савдо ташкилотининг таркибий қисмлари саналади.

    Савдо ташкилотининг барча битимлари аъзо мамлакатларнинг парламентлари томонидан тасдиқланган.

    Ташкилотнинг асосий вазифалари халқаро савдони либераллаштириш, савдо битимларининг одиллигини таъминлаш, иқтисодий ўсиш ва инсонлар фаровонлигини оширишдир. Ташкилот иштирокчи давлатлар кўп томонлама қабул қилинган битимларга амал қилишини назорат қилиш, савдо музокаралари ўтказиш, савдо низоларини ташкилот тамойилларига асосланган ҳолда ҳал этиш, ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш ва давлатларннг миллий иқтисодиётини тавсифлаш орқали юқорида назарда тутилган вазифаларни амалга оширади.

    Ташкилот таркиби

    Ташкилотда қарорлар иштирокчи мамлакатлар ёрдамида консенсус – умумий овоз бериш орқали қабул қилинади. Низомда қарор кўпчилик овозлар эвазига қабул қилиниши белгилаб берилган бўлса-да, ҳозирда бундай воқеа ташкилот тарихида юз бермади. Қарорлар қоидага биноан икки йилда бир марта чақириладиган Вазирлар конференцияси томонидан қабул қилинади.

    Вазирлар конференцияси бош кенгашни йўналтириб, бош кенгашни бораётган ишлар борасида жавобгар ҳисобланади ва йиғинларини ташкилотнинг штаб-квартираси жойлашган Женева шаҳрида бир йилда бир неча марта чақиради. Йиғилишларда ташкилотга аъзо мамлакатлар вакиллари, элчилар иштирок этади. Бош кенгаш қошида иккита махсус орган низоларни ҳал этиш ва савдо сиёсати таҳлиллари билан шуғулланадиган органлар киради.

    Бундан ташқари, бош кенгаш такибида савдо ва ривожланиш бўйича қўмита, савдо баланси борасида чекловлар ўрнатувчи қўмита ва бюджет, молия ва маъмурий масалалар билан шуғулланадиган қўмита фаолият юритади.

    Бош кенгашдан қуйи поғонада яна учта кенгаш фаолият юритади, буларга товарлар савдоси бўйича кенгаш, хизматлар савдоси бўйича кенгаш ва ақлий мулк ҳуқуқи бўйича кенгаш киради.

    Шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти қошида ихтисослаштирилган қўмита ва ишчи гуруҳ фаолият юритади. Буларнинг асосий вазифаси атроф муҳит ҳимояси масаласи, ривожланаётган мамлакатлардаги муаммоларни ўрганувчи идора, ташкилотга аъзо бўлиш истагидаги мамлакатлар билан шуғулланувчи идора ва минтақивий савдо битимлари билан шуғулланувчи идоралар киради.

    Жаҳон савдо ташкилоти бош котибияти Женева шаҳрида жойлашган бўлиб, у ерда 500 ходим фаолият олиб боради. Котибият қарор қабул қилмайди, чунки барча қарорлар аъзо мамлакатларнинг ўзи тарафидан қабул қилинади. Котибиятнинг асосий вазифалари ташкилот йиғинларига ташкилий ва техник масалаларда ёрдам бериш, жаҳон савдоси таҳлилларини юритиш ва ташкилот ҳақида жамоатчиликка тушунтириш беришдан иборат. Котибият, шунингдек, баҳслашаётган аъзо мамлакатларга ҳуқуқий ёрдам бериш ишлари билан ҳам шуғулланади.

    Жаҳон савдо ташкилотининг асосий тамойиллари ва битимлари

    Ташкилотга аъзо мамлакатлар тенг ҳуқуқлилик асосида савдо соҳасида ўзаро шерикчилик қилади. Аъзо мамлакатлар адолат тамойилларига асосланган ҳолда экспорт ва импорт борасида шартнома имзолайди.

    Маҳсулотлар: савдо ва тарифлар борасидаги бош битим олди-сотди муносабатларида асосий қоидадир. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги савдо, маҳсулотлар стандарти борасидаги талаблар, субсидия бериш, демпинг сиёсатига қарши ҳаракат каби қоидалар бош битимни тўлдирувчи ҳужжатлар ҳисобланади.

    Хизматлар: хизматларнинг эркин экспорти ва импорти талаблари Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги битимда белгилаб қўйилган. Хизмат кўрсатиш борасида ҳар бир мамлакат учун ўзига хос имконият ва чекловлар белгиланган. Хизмат кўрсатиш борасида низо юзага келадиган бўлса, низо музокаралар ёрдамида ҳал этилади.

    Ақлий мулк ҳуқуқи. Ташкилотнинг бош битимига мувофиқ савдо операциялари амалга оширилаётган пайтда ақлий мулк ҳуқуқи ҳимоя қилинади. Ақлий мулкка муаллифлик ҳуқуқи, савдо маркалари, маҳсулотларни номлашда ишлатилган логотиплар, саноат моделлари, интеграл микросхемалар топологияси ва савдо сирлари киради.

    Баҳсларни ҳал этиш: низоларни ҳал этиш жараёнлари ва қоидалари ҳақидаги битимга мувофиқ давлатлар ўртасидаги консултация, музокаралар ёрдамида амалга оширилади. Низоларни ҳал қилиб бўлмайдиган вазият юзага келса, босқичма босқич белгилаб қўйилган жараёндан ўтиш, экспертлар гуруҳининг қарорини олиш ва апелляция бериш мумкин. Бу жараён ҳозирда кўп ҳолатларда ўзини оқлаб келмоқда. Ташкилот тузилганидан бери унга 490 та шикоят келиб тушган. Шулардан 93 тасини консултация даражасида ҳал этишга эришилган; фақатгина тўртта шикоятга қарши чора кўриш орқали ҳал қилишга эришилган. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатлари АҚШ ва Аргентинадан Европа ҳудудига ГМО маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаш борасида ташкилотга шикоят қилган. Уч йиллик ўрганиш натижасида тақиқ ноқонуний деб топилган. Лекин АҚШ ва Аргентина ҳукуматига экспорт қилаётган маҳсулотлар таркибида ГМО мавжудлиги ҳақида маълумотни қайд этиш лозим деган талаб қўйилган.

    Ташкилот савдо тизимининг афзалликлари

    Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш, аъзо мамлакатларга иқтисодий манфаат келтиради. Ташкилотга аъзо бўлишнинг ижобий жиҳатлари қуйидагилар:

    - иқтисодий манфаат энг аввало ўзаро маҳсулот айрибошлаш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашга шароит яратади;

    - мамлакатдаги ижтимоий ва сиёсий вазиятга иқтисодий низолар тинч йўл билан ҳал этилиши эвазига ижобий таъсир қилади;

    - аҳоли турмуш даражасини яхшиланишига туртки беради, инсонларга сифатли маҳсулот истеъмол қилиш имконини яратади;

    - либерал савдо мамлакат ва алоҳида ватандошларнинг даромадларини оширади;

    - меҳнат бандлиги соҳасида ижобий таъсир қилади;

    - савдо соҳасидаги ортиқча харажатни камайтиради;

    - истеъмолчилар учун танлаш имкони бериб, экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳисобига миллий маҳсулотлар таннархини туширишга хизмат қилади;

    - миллий ишлаб чиқариш ҳажмини оширади, бюджетга пул тушумларини кўпайтиради;

    - товар айрибошланиши технологиялар ривожига ҳисса қўшади.

    Охирги пайтларда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши ҳақида гаплар тарқамоқда. Нима ҳам дердик, Ўзбекистон ташкилотга қўшиладиган бўлса, бу автомобиль саноатидаги протексионизм сиёсатидан воз кечилишига, монополия тугатилишига ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошишига умид бахш беради.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    02.01.2020, 19:15   Изоҳ (0)   100566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмаота яқинида қулаган Bek Air авиакомпанияси самолёти йўловчиси медаль билан тақдирланди

    02.01.2020, 18:35

    The World: Уйдан чиқмасдан катта саёҳат кемасида реал сайр қилиш имконияти (фото)

    02.01.2020, 17:13

    Янги йилни Нью-Йоркда ноодатий тарзда кутиб олишга мўлжалланган 5 та жой (фото)

    02.01.2020, 09:53

    Индонезиядаги сув тошқинлари оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

    01.01.2020, 23:04

    Мексикадаги қамоқхонада юз берган отишма оқибатида 16 маҳбус ҳалок бўлди

    01.01.2020, 20:42

    Афғонистон шимолида «Толибон» ҳужуми оқибатида 23 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

    01.01.2020, 19:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.