Радикал кайфиятдаги «Толибон» ҳаракати жангариларининг Афғонистон шимолидаги Қундуз, Балх ва Тоҳар вилоятларидаги кетма-кет ҳужумлари оқибатида камида 23 нафар афғон ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
1TV телеканали ахборотига кўра, Қундуздаги назорат-ўтказиш пунктларидан бирига «Толибон» жангарилари томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида саккиз ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Яна тўрт киши яраланган.
Тоҳар вилоятининг Даркад ноҳиясида эса «Толибон» тарафдорларининг ҳужуми оқибатида етти нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, айни вақтда жангариларнинг 11 нафари йўқ қилинган.
Аввалроқ Tolo News телеканали Балх вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктида юз берган ҳужум оқибатида саккиз нафар полиция ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатган эди.