Мексика марказидаги Сакатекас штатидаги «Сьенегильяс» қамоқхонасида 31 декабрь куни юз берган тартибсизликлар оқибатид 16 нафар маҳбус ҳалок бўлди ва яна беш нафари тан жароҳати олди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Маҳаллий El Universal нашри маълумотларига кўра, маҳбусларнинг бир-бири билан ўзаро зиддиятда бўлган гуруҳлари ўртасидаги можаро вақтида ўқотар қуролдан фойдаланилган.
Ҳудуд раҳбарияти жазони ижро этиш муассасасида фавқулодда ҳодиса юз берганини тасдиқлаган ва маъмурият вазиятни назоратга олишга эришганини маълум қилган.
Штат прокуратураси ҳодиса тафсилотларини ўрганиш юзасидан текширув ҳаракатларини бошлаб юборган.
Изоҳ (0)