• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев 2020 йил учун топшириқлар берди

    Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг охирги иш кунида парламент палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан учрашиб, йил якунларини сарҳисоб қилди ва 2020 йилдаги муҳим вазифаларни белгилаб берди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент бугун эришилган натижалар ҳали марра эмаслиги, давлат олдида аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, мамлакатнинг иқтисодий қудратини ошириш, имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш учун 2020 йил синов йили бўлишини таъкидлади.

    Йиғилишда 2019 йилда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, 2020 йилга белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш, масъул ижрочилар ва муддатларни белгилаб олиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, бевосита жойларга бориб, уларнинг ижросини ташкил қилиш ва доимий назоратни таъминлаш кераклиги айтиб ўтилди.

    Вазирлар Маҳкамаси ижро ҳокимияти фаолиятини самарали ташкил этиб, ҳар бир вазирлик, давлат қўмитаси ва бошқа идораларнинг 2020 йил ҳар чораги учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, ижросини қатъий назоратга олиши зарурлиги қайд этилди. Келгуси йилда давлат корхоналарини самарали бошқариш ва иқтисодиётда давлат улушини камайтириш бўйича жиддий ўзгаришлар қилиш зарурлиги таъкидланди.

    Инвестиция дастуридаги инфратузилма объектларини қуриш ва ишга тушириш бўйича янги тизим жорий этиш, транспорт, айниқса, темир йўл ва авиация соҳасида бошланган ислоҳотларни жадаллаштириш вазифаси қўйилди.

    Қурилиш-пудрат ва лойиҳа бозорини тартибга солиш, бу бозорда эркин рақобат муҳитини ва замонавий шаҳарсозлик меъёрларини жорий этиш, қурилишни арзонлаштириш бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти соҳасидаги долзарб вазифаларни амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Makroиқтисодий барқарорликни таъминлаш, инфляцияни пасайтириш, нарх-навони шакллантиришни тўлиқ бозор муносабатларига ўтказиш, эркин рақобат муҳитини шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, истеъмол товарларни, айниқса, озиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва харажатларни камайтириш орқали нарх-навонинг кескин ошишига йўл қўймаслик керак.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Банк тизимидаги ислоҳотларни давом эттириш, қулай ва сифатли банк хизматларини кенгайтириш ҳам муҳимлиги таъкидланди.

    Ўзбек халқида тадбиркорлик ташаббусларини ошириш, боқимандалик кайфиятидан халос этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини яратиш, жумладан, солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш, ахборот технологияларини кенг қўллаш ва инсон омилини максимал қисқартириш зарурлиги таъкидланди.

    Ташқи савдо ва инвестиция борасидаги ишларни самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, тўғридан-тўғри инвестициялар ва хорижий кредитларни самарали ишлатиш, уларни аниқ натижа берадиган лойиҳаларга йўналтириш, инвесторлар билан манзилли ишлашни янги босқичга олиб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

    Шунингдек, хорижий ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тизимли ишларни ташкил этиб, аниқ натижаларни таъминлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортнинг таркиби ва географиясини диверсификация қилиш, янги бозорларга чиқиш учун ташқи савдони тубдан такомиллаштириш талаб этилади. Божхона, стандарт, карантин каби соҳаларни ислоҳ қилиб, уларни тадбиркорга кўмакчига айлантиришни тақозо этади.

    Йиғилишда таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларни изчил давом эттириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

    Келгуси йилда туристлар оқимини 7,5 миллионга етказиш ва хизматлар экспортини 1,5 миллиард доллардан ошириш бу соҳадаги энг устувор вазифалиги кўрсатиб ўтилди.

    Ёшларни, айниқса, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашга эътиборни кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Президент таъкидлаганидек, оила олдидаги масъулиятни англаш, психологик тайёргарлик ва оиладаги муносабатларни тўғри ўрнатиш, оилада соғлом муҳитни ярата олиш зарур.

    Агросаноат мажмуига кирувчи тармоқ ва соҳа раҳбарлари учун Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижросини таъминлаш келгуси йил учун энг устувор вазифа бўлиб қолади. Бунда, пахта, ғалла, шоли кластерларига керакли шароитлар яратиш, янги тизимда юзага келадиган муаммоларни мунтазам таҳлил қилиб, уларни бартараф қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

    Шунингдек, йиғилишда нефть-газ, кимё тармоқлари, энергетикани ривожлантириш, ушбу соҳаларга хусусий сектор ва инвестицияларни фаол жалб қилиш, хом ашё қазиб олишни кўпайтириш бўйича зарур топшириқлар берилди. Йиғилишда белгиланган топшириқларни тўлиқ ва сифатли амалга ошириш учун барча раҳбарлар ўз тизимида пастга тушиб, ходимлар ва ресурсларни максимал даражада сафарбар қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент томонидан кўтарилган масалалар юзасидан Сенат раиси ва Қонунчилик палатаси спикери, бош вазир ва ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари йиғилишда сўзга чиқиб, берилган топшириқларни сифатли бажариш бўйича соҳаларда тизимли ишларни йўлга қўйишларини таъкидлади.

    31.12.2019, 20:39   Изоҳ (0)   30999
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Tashkent City’да 31 декабрь куни дронлар шоуси ўтказилади

    31.12.2019, 19:54

    АҚШ Давлат департаменти Нафосат Оллошукурованинг руҳий касалликлар шифохонасидан чиқарилганини олқишлади

    31.12.2019, 19:15

    «Деҳқонободда бундай бозор борлиги қашқадарёликлар учун уят». Зоир Мирзаев Деҳқонободдаги бозор муаммосини ўрганди

    31.12.2019, 17:13

    Жиззахдаги кўп қаватли турар жой қурилишида арматурасиз томёпма плиталар ишлатилган

    31.12.2019, 16:54

    ФВВга ўтказилган ўт ўчирувчилар ИИВга ишга қайтиши мумкинми? (видео)

    31.12.2019, 16:33

    Андижонда блогер туҳмат, ҳақорат ва безориликда айбланиб, 15 суткага қамалди

    31.12.2019, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.