• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ФВВга ўтказилган ўт ўчирувчилар ИИВга ишга қайтиши мумкинми? (видео)

    Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 10 апрель куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифатли янгича тизимини татбиқ этиш тўғрисида»ги фармон ҳамда «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, 2019 йилнинг май ойида Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси (ЁХББ) ва унинг ҳудудий бўлинмалари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) тизимга ўтказилган эди.

    Сўнгги вақтларда ёнғин хавфсизлиги соҳасида хизмат қилаётган ходимларнинг ФВВ тизимида ишни давом эттириши бўйича турли муаммолар юзага келаётгани хусусида ижтимоий тармоқлар ва ОАВда хабарлар эълон қилинмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бўлим бошлиғи Фарид Абдиев билан суҳбатлашди.

    — Фарид ака, ёнғин хавфсизлиги ходимлари 2019 йил май ойида ФВВ тизимга ўтказилган бўлса-да, бир қатор муаммолар борлиги кўринмоқда. Шунга ойдинлик кирицангиз, асосий масала нимада?— Президентимизнинг 2019 йил 10 апрелдаги фармонига асосан, ИИВ тасарруфида бўлган ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари, Ёнғин хавфсизлиги институти ФВВ таркибига ўтказилди. Фармон талабларидан келиб чиқиб, ИИВ буйруғи имзоланган. Бунга асосан моддий-товар бойликлари, бинолар топширилди. Ходимларнинг шахсий таркибини ўтказиш бўйича ҳам ички ишлар вазиринииг меъёрий буйруғи имзоланди. Президент фармони ва қарори талабларидан келиб чиқиб, 2019 йил 11 май куни ёнғин хавфсизлиги хизматининг ўша вақтда ишлаб турган барча ходимлари ИИВ тасарруфидан ФВВ ихтиёрига юборилган.

    Ҳақиқатан ҳам ушбу масала юзасидан ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда чиқишлар ва ўзимизга ҳам кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Ҳозирги кунда ИИВда Ёнғин хавфсизлиги хизмати тугатилган, яъни бу хизмат бизнинг вазирликда йўқ. Ёнғин хавфсизли хизмати ходимлари ФВВ тасарруфида хизмат олиб бормоқда. Ходимлар қарор талаблари билан танишган. Қарор талабларида 2020 йилнинг 1 январь кунидан ходимларнинг ҳарбий мақомга ўтиши белгиланган.

    Асосий мурожаатлар ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг ИИВ тизимига қайтиб ишга олиш масаласида бўлмоқда. Аввалроқ, 2019 йил бошида Қўриқлаш хизмати ҳам ИИВдан Миллий гвардия тасарруфига ўтказилган эди. Ўшанда ҳам қўриқлаш хизматининг ички ишлар органларида хизматни давом эттириш истагидаги ходимларидан мурожаатлар бўлганди. Шу масалада ҳам ижтимоий тармоқларда турли тушунмовчиликлар бўлмоқда. Улар: «Қўриқлаш хизматидагилар ИИВда қолди-ю, нега биз (ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари) ИИВда қололмаймиз?!», деган саволни қўймоқда.

    Ходимлар шуни тушунишларини хоҳлардимки, ёнғин хавфсизлиги хизмати — бу алоҳида хизмат. Ушбу соҳа мутахассислари ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқиган, амалиётни ҳам шу йўналишда олиб борган. ИИВда ёнғин хафсизлиги тугатилгандан кейин бу йўналишда бизда эҳтиёж қолмаган, мутахассиликлар бўйича лавозимларимиз ҳам йўқ.

    Ҳозирги кунда бошқа вазирлик ва идоралардан эҳтиёжга қараб ишга қабул қилиш чоралари кўриб чиқилмоқда. Бугунги кунда шахсий таркиб сонидан келиб чиққанда 2 фоиздан кўпроқ бўш иш ўрнимиз бор. Бу жуда кам. ФВВдан ИИВга ўтмоқчи бўлиб мурожаат йўллаган шахслар алоҳида тартибда ўрганилмоқда. Лекин эҳтиёж ва бўш лавозимлар бўлмагани учун уларни ишга қабул қилишга имкониятимиз йўқ.

    ИИВ Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари май ойида ФВВ тизимига ўтказилган бўлса-да, 2019 йил учун тасдиқланган бюджет асосида ойлик маош олиб келмоқда. Президентимизнинг ёнғин хавфсизлии хихзматини ФВВга ўтказиш бўйича қабул қилган қарорларига кўра, пул масалаларини тартибга солиш мақсадида 2020 йил 1 январдан хизмат ходимлари билан ФВВ шартнома тузилиши белгиланган. Бу билан шаҳодатланган ходимларга ҳарбий хизматчи мақоми берилади, ойлик маошлари ҳам шунга мослаштирилади. Менимча, ФВВнинг масъул ходимлари хизмат ходимларини шартнома тузилиши бўйича огоҳлантирган, шунда тушунмовчилик келиб чиққан.

    Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг ФВВ тизимига ўтган вақтида ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқлари бузилмаган — ўша иш, ўш лавозим билан ишлаб келишмоқда. Фақат уларга раҳбарлик қилувчи вазирлик ўзгарган, холос.

    — Балки мурожаатларда ҳам жон бордир? Уларнинг асосий муаммоси нимада эканлиги аниқлаш мақсадида якка тартибда ҳам суҳбат олиб борилганми?— Бизда ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилади, керак бўлса аризачи билан якка тартибда суҳбат ўтказилади. Худди шу тартибда ФВВдан ИИВга ўтмоқчи бўлган ходимлар билан ҳам якка тартибда суҳбат ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. ФВВнинг масъул ходимлари ҳам мурожаат тушган ҳар бир туман ва шаҳарга бориб, ходимлар билан тушунтириш ишларини ўтказганидан хабаримиз ҳам бор.

    Биз ариза билан чиққан ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари билан суҳбат вақтида ФВВдан ИИВга нима учун ўтмоқчилиги ҳақида сўраганимизда, аниқ сабаблари кўрсатилган жавоб ололмаганмиз. «Биз шу соҳага қизиқамиз, шу соҳани танлаб ишга кирганмиз», «имконият беринглар, шу соҳада ишни давом эттирмоқчимиз» ёки «яқинларим, отам шу соҳада ишлаган, отамнинг ишини давом эттирмоқчиман», деганга ўхшаш умумий гаплар айтилади. Лекин уларга қандайдир тазйиқ ўтказилгани ёки ҳақ-ҳуқулари бузилгани, имтиёзлари камайтирилганлиги ҳақида мурожаат келиб тушмаган.

    — 1 январдан ФВВ тизимига ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари билан шартнома тузишда қонун бузилиш ҳолатлари қайд этиладиган бўлса, улар қай тартибда мурожаат қилишлари керак?— Уларга ҳарбий мақом берилгани учун, уларнинг мурожаатлари билан асосан Ҳарбий прокуратура шуғулланади. Агар қонун бузилиши ҳолатлари юз берадиган бўлса, ўрнатилган тартибда Ҳарбий прокуратурага ёки юқори турувчи раҳбариятга мурожаат қилишлари мумкин.

    Менимча, бундай ҳолат бўлмайди. Чунки яқинда ушбу масала юзасидан ўтказилган йиғилишда қатнашдик. ФВВ ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари билан шартнома имзолашга даъват этилаётгани айтилди. Сабаби, уларга ҳам ходим керак. Хизмат ишини давом эттириш вазифаси уларга юклатилган.

    31.12.2019, 16:33   Изоҳ (0)   49091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда блогер туҳмат, ҳақорат ва безориликда айбланиб, 15 суткага қамалди

    31.12.2019, 15:59

    Тошкентдан Москвага мунтазам қатновчи автобуснинг биринчи рейси 3 кишига хизмат кўрсатди (видео)

    31.12.2019, 15:11

    Светлана Ортиқова: Мансабга ўтиришдан олдин одамлар колонияда 1-2 кун ўтириб чиқса, ҳеч қачон жиноятга қўл урмайди

    31.12.2019, 13:57

    Ҳарбий оркестр жамоаси бугунги концерт дастурлари қаерда ўтказилишини маълум қилди

    31.12.2019, 12:35

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди

    31.12.2019, 11:55

    Сенат раиси: «Тунги навбатчилик мажбурий меҳнатга киради»

    31.12.2019, 10:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.