Миланнинг «Интер» клуби «Барселона»нинг чилилик ярим ҳимоячиси Артуро Видаль билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди, деб ёзади италиялик таниқли журналист Николо Скира.
Таъкидланишича, «Интер» Видаль билан 2022 йил ёзига қадар шартнома тузади. У бу вақт давомида жами 16,5 миллион евродан ортиқроқ маблағга эга бўлиши кўзда тутилган.
Унга кўра, Видаль мавсумнинг қолган қисмида 4,5 миллион евро маош олса, келаси мавсум учун у 6 миллион еврога эга бўлади.
Футболчинигн агенти айни дамда «Барселона» билан музокара олиб бормоқда. Каталонияликлар футболчи учун 20 миллион евро сўрамоқда. «Интер» эса футболчини кейинчалик 12 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олиш ниятида.
Жорий мавсум 32 ёшли Видаль «Барселона» сафида Ла Лига доирасида 14 та ўйин ўтказиб, бешта гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)