Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Оливье Жиру қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартиради.
Calciomercato хабарига кўра, 33 ёшли французни «Ювентус» ўз сафида кўришни истамоқда. Аммо футболчининг ўзи Антонио Конте қўл остидаги «Интер»га ўтишни хоҳламоқда.
«Челси»да асосий таркибдаги ўрнини йўқотган Жируга, шунингдек, «Лион», «Бордо», «Рейнжерс» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жиру жорий мавсум Англия Премьер Лигасида атиги бешта ўйин ўтказди ва битта ҳам гол урмади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)