• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Тошкент вилоятида 120 гектар майдонда кино шаҳарчаси барпо этилади

    26 декабрь, пайшанба куни Тошкентда ўтказилган «Миллий кинематография: ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифалар» Республика кино форуми ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

    Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати

    Ушбу форумда «Киночилар уйи»ни қайта тиклаш, Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш, Кинематография институтини ташкил қилиш, «Ўзбекфильм» туристик марказини очиш, миллий сериаллар студиясини яратиш сингари бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

    «Биз бугун янги йилга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси бош вазири имзолаган ҳужжат асосида тузилган ‘Йўл харитаси’ни эътиборингизга ҳавол этяпмиз. ‘Йўл харитаси’ давлат раҳбари илгари сураётган қатор ташаббуслар, ‘Ўзбеккинў томонидан ўтказилган тадбир ва учрашувларда билдирилган фикрлар, таклиф ва ғояларни ўз ичига олади», — деди «Ўзбеккино» бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

    Шунингдек, «Йўл харитаси»да миллий кинони ривожлантиришга қаратилган қатор масалалар кўзда тутилган. Жумладан, «Ўзбекфильм» киностудияси ишлаб чиқариш биносини реконструкциялаш учун 40 миллиард сўм, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинаётган «Илҳақ», «Ибрат» ва «101-рейс» фильмлари ва бошқа кино маҳсулотлари учун 17 миллиард сўм ёш киноижодкорлар учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида тегишли моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 600 миллион сўм ажратилиши белгиланган.

    Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати

    Бундан ташқари янги йилда «Алишер Навоий номидаги кино саройи», «Республика кинопрокат маркази», «Дўрмон» киноижодкорлар уйи», «Қорақалпоқфильм» сингари иншоотларнинг реконструкция қилиниши ва фойдаланишга топширилиши, суратга олиш жараёнларида фойдаланиш учун 77 та ретро автомашина «Ўзбеккино»га берилиши ҳам маълум қилинди.

    Шунингдек, жамоатчиликка икки йилда бир маротаба «Тошкент» халқаро кинофестивали ўтказиш ва унинг тегишли дирекциясини ташкил қилиш, Ўзбекистон кино санъати музейи, миллий фильмларни сақлаш, рақамлаштириш билан шуғулланувчи давлат кино фондини очиш, хорижий мамлакатларда архивларда сақланаётган миллий киноасарларимизни қайтариш масалалари ҳам тилга олинди.

    «Йирик шаҳарларимизда тадбиркорларимиз кучи билан кинозалларга эга бўлган савдо-кўнгилочар комплекслари очиш ҳам асосий вазифаларимиздан саналади. Ана шу мақсадда ер майдонлари ажратиш, имтиёзли кредитлар бериш назарда тутилмоқда. Яқин келажакда Тошкент вилояти ҳудудида йирик кино шаҳарчаси қуриш лойиҳаси амалга оширилади. Ана шу мақсадда 120 гектарга яқин ер майдони ажратилади», — дейди Фирдавс Абдухолиқов.

    Бундан ташқари форумда «Киночилар уйи»ни қайта ташкил этиш билан боғлиқ яна бир хушхабар айтилди. Янги «Киночилар уйи» «Ўзбеккино» ҳудудидаги «Замин» ресторани негизида бунёд этилади. Бундан ташқари «Ўзбеккино» тизимида меҳнат қилаётган истеъдодли ёшларни Тошкент шаҳрига прописка қилиш ва уларга ҳар томонлама имтиёзлар бериш масалаласи ҳам ҳукумат ҳужжатида кўзда тутилган.

    Ўзбек киносаноатининг ривожи бевосита кадрлар масаласига бориб тақалади. Шу боис «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан ҳамкорликда Бутунроссия давлат кинематография институтида 10 нафар, «Мосфильм» киноконцернига 20 нафар ходим ва мутахассисларни юбориш режалаштирилган.

    Аввалроқ Самарқандда Голливуд типидаги Cinema City Sollywood кино шаҳарчаси қурилиши ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир: Самарқандда Голливуд типидаги Cinema City Sollywood кино шаҳарчаси қурилади (фото)

    27.12.2019, 00:31   Изоҳ (0)   14787
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция ошхонадан топилган ва 24 млн еврога сотилган картинанинг мамлакатдан олиб чиқилишига тақиқ қўйди

    25.12.2019, 12:20

    Маданият вазирлиги Филипп Киркоровнинг концертидаги очиқ кийимли раққосалар юзасидан изоҳ берди

    24.12.2019, 21:39

    Уни кўрганда ўзбек қизлари ўзини йўқотиб қўяди. Бурак Ўзчивит 35 ёшга тўлди (фотомақола)

    24.12.2019, 18:07

    Жеки Чан фильмни суратга олиш жараёнида чўкиб кетишига бир баҳя қолди

    24.12.2019, 15:50

    Рейтинг: 2019 йилда энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари (фото)

    23.12.2019, 22:46

    Армия «ҚВЗ»чилари Ўзбекистон чемпиони бўлди

    23.12.2019, 21:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.