18 декабрь, чоршанба куни Humo Arena’да ўтган Россия эстрадасининг таниқли вакили Филипп Киркоровнинг концертида чиқиш қилган раққосаларнинг очиқ-сочиқ кийимлари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Маданият вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
«Маданият вазирлиги тизимидаги ‘Ўзбекконцерт’ давлат муассасаси ушбу концерт сценарийси ва қўшиқлар мазмуни билан танишиб чиққан ва эътироз билдирмаган;
хусусий тадбиркорлар концерт дастурларини ташкил этишда юртимизга гастрол сафарлари билан ташриф буюрадиган санъаткорларга дастурда кийиниш маданияти тўғрисидаги тушунчани ҳам бериб ўтишлари лозим, деб ўйлаймиз;
ушбу концертдан хулоса қилган хусусий тадбиркорларимиз эндиликда ушбу жараёнларнинг такрор бўлмаслигининг олдини олади деган умиддамиз.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, халқимизнинг маданияти, маънавияти ва менталитетимизни инобатга олиб, ‘Ўзбекконцерт’ давлат муассасаси бундан кейин ҳар бир концерт дастуридаги кийиниш маданиятига аҳамият беришини билдирамиз», — дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)