Франция кимошди савдоси орқали 24 миллион еврога сотилган флоренсиялик рассом Чимабуэнинг (Илк уйғониш даврида яшаган) картинасига экспорт сертификатини бермайди. Бу ҳақда Франция Маданият вазирлиги хабар берди.
«Масиҳни масхаралаш» ишини Франция ҳукумати миллий бойлик сифатида тан олган. Кейинги икки ярим йил ичида Франция кимошди савдосида ғолибликни қўлга киритган шахсдан картинани қайта сотиб олиши учун 24 миллион евро топиши керак.
BBC News’нинг маълумотларига кўра картинани АҚШда истиқомат қилувчи икки нафар чилилик коллекционерлар сотиб олган.
2019 йилнинг октябрида кимошдига қўйилган картина Компен шаҳрида истиқомат қилувчи аёлнинг уйидан топилган. Мазкур картина узоқ йиллар уй эгасининг ошхонасида осиғлиқ турган.
Изоҳ (0)