• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Одам ёллаб тадбиркорни туролмайдиган қилиб калтаклаш буюрилди». Деҳқонободда тадбиркорлар ўртасида можаро келиб чиқди

    «Дарё» интернет нашрига Деҳқонобод туманидаги бозорлардан бирининг ачинарли аҳволи акс этган видео келиб тушди. Видео муаллифининг ёзишича, мазкур бозор туманнинг Бойқўрғон қишлоғидаги «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон (озиқ-овқат) бозори» масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлиб, ҳар душанба куни бўлиб ўтади.

    Видеодан англашилишича, бозорда савдо қилмоқчи бўлган савдогарлар икки ҳафтадан бери санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳудудда савдо қилишга мажбур бўлган.

    «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон (озиқ-овқат) бозори»

    «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон (озиқ-овқат) бозори»
    Фото: Дилмурод Бердиев

    Видеотасвирдаги савдогарларнинг шикоят қилишича, савдо қилиш учун ажратилган жой талабга жавоб бермайди.

    «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон (озиқ-овқат) бозори»

    «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон (озиқ-овқат) бозори»
    Фото: Дилмурод Бердиев

    Тадбиркорлардан бири «Тепага чиқайлик, баланд, кенг жой. Топ-тоза қилиб қўйибди, деса. Яна бири 20 йилдан бери бозор қилган масъуллар бирор бир шароит яратмаганидан нолийди. Яна бир савдогар эса «Пулни, чекни олишни билган одам ҳамма жойни топа-тоза қилиб шароит яратмайдими?», дейди.

    Маълум бўлишича, Бойқўрғон қишлоғидаги «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон (озиқ-овқат) бозори» МЧЖга қарашли бозор 2007 йил ташкил этилган бўлиб, 2019 йил июль ойига қадар фаолият юритган. Ўтган 12 йил давомида бозорда бирорта қурилиш ёки таъмирлаш ишлари олиб борилмаган.

    «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон (озиқ-овқат) бозори»

    «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон (озиқ-овқат) бозори»
    Фото: Дилмурод Бердиев

    «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон (озиқ-овқат) бозори» МЧЖ масъули Ҳамдам Маҳмудовнинг айтишича, 2019 йил июль ойидан туман ҳокими фармойишига мувофиқ «Бойқўрғон беклиги деҳқон бозори» МЧЖ ташкил этилган ва унинг раҳбарлигидаги бозор фаолияти тўхтатилган. Аммо бозор масъуллари бундан хабардор қилинмаган.

    — Вилоятнинг собиқ ҳокими Зафар Рўзиев вазиятни ўргангач, мол бозорини юритиш учун бизга рухсат берди, озиқ-овқат бозорга эса «Бойқўрғон беклиги» масъуллари эга чиқиши кераклигини айтди, — дейди Ҳамдам Маҳмудов. — Аммо улар келишувга амал қилмади. Мол бозорини юритишда давом этди. Боз устига олти ой бизни сарсон қилди.

    Деҳқонобод туман ҳокимлиги масъулларининг таъкидлашича, Ҳамдам Маҳмудов 2019 йил июнь ойидаги туман ҳокими фармойишидан норози бўлиб, Президент виртуал қабулхонасига мурожаат йўллаган.

    Фото: «Дарё»

    Қашқадарё ҳокими ўринбосари Ўткир Бўтаевнинг мурожаатга жавобан йўллаган хатидан маълум бўлишича, «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон озиқ-овқат бозори» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги «2017—2019 йиллар даврида деҳқон бозорларни реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги қарорлари талабларига мос келмайди. Шунингдек, бозор фаолияти талабга жавоб бермаслиги ҳақида туман ДСЭНМ, туман фавқулодда вазиятлар бўлими хулоса берган. Туман солиқ инспекцияси эса бозор раҳбарияти тушумлар режасини бажармай келаётгани ҳақида маълумот киритган. Туман ҳокими Зоир Алиқулов эса мазкур хулосаларга таяниб, бозорни ёпиш ҳақида қарор қилган ва янги бозор ташкил этган. Бироқ туман прокурори Лазиз Ҳамраев бозорни ёпиш ҳақидаги ҳоким фармойишига протест киритади. Натижада ҳоким фармойиши ўзгартирилиб, «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон озиқ-овқат бозори» МЧЖга бозордаги камчиликларни бартараф этиш учун ўн кунлик муддат берилади. Вилоят ишчи гуруҳи томонидан 2019 йил 27 ноябрь куни ҳолат ўрганилганда камчиликлар ҳалигача бартараф этилмагани аниқланади.

    Фото: «Дарё»

    — 2019 йил июль ойидан эътиборан қонуний тартибда фаолиятимизни давом эттираётгандик, — дейди «Бойқўрғон беклиги деҳқон бозори» раҳбари Бекзод Бердиев. – Шу пайтга қадар савдогарлар учун барча шарт-шароитни яратдик. Энди эса эски бозор эгалари зўравонлик билан бизнинг бозоримизга ўтаётган савдогарлар йўлини тўсиб, талабга жавоб бермайдиган харобада савдо қилишга мажбурлашяпти.

    Бекзод Бердиевнинг маълумот беришича, қишлоқ аҳли учун бозор бўлиб ўтадиган кун — душанба куни «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон (озиқ-овқат) бозори» МЧЖ масъуллари туман марказидан келаётган савдогарлар йўлини тўсиб, янги ташкил этилган бозорга ўтишига йўл қўймаган. Оқибатда ўртада келишмовчилик келиб чиққан. Ўзаро жанжал бир-бирига қўл кўтаришгача борган.

    «Бойқўрғон беклиги деҳқон бозори»

    «Бойқўрғон беклиги деҳқон бозори»
    Фото: Дилмурод Бердиев

    — Икки ҳафтадан буён эски бозор эгалари бизни уруш учун, одам ёллаяпти, — дейди Бекзод Бердиев. – Ўтган ҳафта бозор бўладиган кун менинг йўқлигимдан фойдаланиб, одам ёллаб ака-укаларимни роса уришган. Бу ҳафта ҳам мактаб ўқувчиларини ёллаб, бизнинг таъзиримизни бермоқчи бўлишди.

    «Дарё» мухбирига тақдим этилган видеоёзувда ўзини мактаб ўқувчилари дея таништирган А. ҳамда Б. исмли ўқувчилар 500 минг сўм эвазига ёлланганини, кўрсатилган одамни туролмайдиган даражада калтаклаш буюрилганини айтади.

    — Кўрсатилган одамни туролмайдиган қилиб урасизлар, эвазига 500 минг сўм пул берамиз дейишди, — дейди А.Ў.

    «Бойқўрғон беклиги деҳқон бозори»

    «Бойқўрғон беклиги деҳқон бозори»
    Фото: Дилмурод Бердиев

    А. ҳамда Б. исмли ёлланганларнинг маълумот беришича, уларни Шаҳбоз исмли ҳайдовчи бозор ҳудудига олиб келган. Буюртмачилар билан кўришгач, уларга кимни уруши лозимлиги ҳақида топшириқ берган. Ҳайдовчи эса Damas русумли автомобилининг давлат рақамини ечиб олиб, давлат рақамисиз ҳаракатланган. Ёлланган мактаб ўқувчилари кўрсатилган одамни калтаклаб, воқеа жойидан қочиб кетган. Аммо туман ИИБ ходимлари ҳаракати билан қўлга олинган.

    «Бойқўрғон беклиги деҳқон бозори»

    «Бойқўрғон беклиги деҳқон бозори»
    Фото: Дилмурод Бердиев

    Деҳқонобод туман ИИБ терговчиси Алишер Носировнинг «Дарё» мухбирига маълумот беришича, дастлабки ҳолат — «Бойқўрғон беклиги деҳқон бозори» масъулларининг калтакланиши ва уларнинг ҳам бунга жавобан иккинчи томонга қўл кўтариш ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 109-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Аммо мактаб ўқувчиларининг ёллангани ҳақида ҳали бир тўхтамга келинмаган. Тергов-суриштирув жараёни давом этмоқда.

    Вазиятни ўрганган вилоят ишчи гуруҳи нафақат эски бозорни, балки ҳоким фармойишига кўра янги ташкил этилган «Бойқўрғон беклиги» деҳқон бозорини ҳам ўрганиб, бозор атрофи девор билан ўралгани аммо савдо-сотиқ учун шароит яратилмаганини билдирган. Шунингдек, мол бозори хусусий мактабгача таълим муассасаси билан бир девор оралиқда жойлашганини қайд этган. Ишчи гуруҳ «Бойқўрғон беклиги» бозори масъулларига боғча ёнидаги мол бозорини бузишни, ўрнига автотураргоҳ қуришни тавсия қилган бўлса, «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон озиқ-овқат бозори» МЧЖ га эса янги мол бозор қуриш бўйича тегишли кўрсатма берган.

    Фото: «Дарё»

    Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизматининг «Дарё»га маълумот беришича, ҳолат бўйича 2019 йил 21 декабрь куни туман ҳокими Зоир Алиқулов томонидан иқтисодий ишлар бўйича Қашқадарё вилоят судига даъво ариза киритилган. Даъво аризада жавобгарлар — «Турсунхон Бибизулайҳо деҳқон (озиқ-овқат) бозори» МЧЖ масъулларига мол бозор учун муносиб шарт-шароит яратиш, «Бойқўрғон беклиги деҳқон бозори» МЧЖ учун озиқ-овқат бозорида муносиб шарт-шароит яратиш ва мол бозорини тугатиб, ўрнида автотургоҳ қуриш масъулиятини юклаш сўралган.

    28.12.2019, 15:12   Изоҳ (0)   68725
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энергетика вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

    28.12.2019, 14:51

    Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик фуқароларнинг қанчаси қўлга олингани маълум бўлди

    28.12.2019, 14:30

    Абдушукур Абдуллаев: Кадастр соҳаси мутахассислари динозаврлардек йўқолиб кетди

    28.12.2019, 14:11

    Шавкат Мирзиёев аҳолини арзон ва сифатли қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди

    28.12.2019, 13:49

    Янги йил дастурхонида овқатдан заҳарланмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

    28.12.2019, 13:22

    Ўзбекистонда вояга етмаганлар учун жамоат тарбиячилари тайинланади

    28.12.2019, 13:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.