Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида уч йил аввал ҳамма нарса ёпиқ бўлган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Ҳозирда икки давлат раҳбарлари эришган келишувларга мувофиқ 16 та чегара пунктини очдик. Улардан икки-учтаси аввал ҳам ишлаган, бироқ чекланган миқдорда одамлар ва автотранспортни ўтказарди. Ҳозир барчаси сутка мобайнида тўлақонли ишлаяпти. Ўн еттинчиси куни кеча очилди», — дейди Илҳом Неъматов.
ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосарига кўра, ҳозирда тожик томони илтимосига мувофиқ ўн саккизинчи чегара пунктини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унинг манзили ҳам маълум — Баландчақир.
Изоҳ (0)