«Ливерпуль» футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 19-турида «Лестер»дан устун келди.
Мерсисайдликлар клуби ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд ушбу ўйинда иккита самарали узатмага муаллифлик қилди. Инглиз футболчиси жамоадоши Роберто Фирминонинг икки голига ассистентлик қилди. Шунингдек, Трент жамоасининг тўртинчи голини урди.
Шу тариқа 21 ёшли футболчи Премьер Лига 2018/19 йилги мавсуми бошидан бери 20 та голли узатма амалга оширди. Бу эса ҳозирча энг яхши натижа бўлиб турибди.
Александер-Арнольд АПЛ ўтган мавсумида 12 марта самарали узатма амалга оширган бўлса, бу мавсум ҳозирча саккиз бор ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)