Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович фаолиятини «Милан»да давом эттиради, дея хабар қилмоқда La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скира.
Манбада таъкидланишича, томонлар 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома борасида келишувга эришган. Шунингдек, келишувга битмни бир йилга узайтириш ҳақидаги банд ҳам киритилган
Ибрагимович ярим мавсум давомида 3 миллион евро ишлаб олади. Агар шартнома яна бир йил муддатга узайтирилган тақдирда унинг маоши йилига 4,5—6 миллион евро атрофида бўлади.
Яқин вақт ичида 38 ёшли футболчи миланликлар учун тиббий кўрикдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Златан 2010—2012 йиллар мобайнида «Милан»да ҳаракат қилган. Унинг сўнгги клуби «Лос-Анжелас Гелакси» бўлиб, Ибра ноябрь ойида у ерни тарк этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)