Хитойнинг Alibaba компанияси 2019 йилда Осиёдаги энг қиммат оммавий компанияга айланди. Бу 2014 йилда холдинг биржага чиққанидан буён биринчи марта содир бўлди, деб хабар беради Nikkei.
Alibaba’нинг капитализацияси бир йил ичида Нью-Йорк биржаларида 60 фоизга ўсган. 26 декабрь кунги маълумотларга кўра, компаниянинг қиймати 574 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Alibaba ўтган йилги етакчи — Tencent интернет-холдингини ортда қолдирган. 2019 йил якунларига кўра, унинг капитализацияси 459 миллиард долларга тенг (20 фоизга ошган).
Барча оммавий компаниялар орасида Alibaba бозор қиймати бўйича еттинчи ўринда туради. Биринчи ўрин — Saudi Aramco нефтни қайта ишлаш компаниясига тегишли бўлиб, унинг капитализацияси 1,8 триллион доллардан ортиқ.
Изоҳ (0)