Сенат раиси Танзила Норбоева айрим ҳокимлар биноларни байрамга мўлжаллаб топширишга ҳаракат қилиши, натижада белгиланган меъёрий қоидалар назардан четда қолишини танқид қилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.
«Ҳозир ҳокимлар ўртасида роса авж олган — биноларни кимўзарга қуриб, байрамларга етказиб топширишга ҳаракат қилишяпти. Лекин аниқ белгиланган санитария нормалари мавжуд. Улар билан биров ҳисоблашяптими?
Санитария талабларига мос бўлмаса ҳам фойдаланишга топшириб юборишади. Керакли мутахассис кўригидан ўтган-ўтмагани бўйича ҳеч қандай норматив ҳам йўқ», — деган Танзила Норбоева Сенат кенгашининг 24 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтган мажлисида.
Мажлисда чиқиш қилган Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, озиқ-овқат тайёрлаш учун мўлжаллаб қурилмаган ва кейинчалик шу мақсадда фойдаланиш учун мослаштирилган бинолар — овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатларининг сабабларидан бири саналади.
Изоҳ (0)