Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Ургут тумани бўлими томонидан газ таъминоти юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маълум қилинишича, «Ҳудудгазтаъминот» компанияси Ургут филиали муҳандиси О.К. истеъмолчиларни газ баллонлар билан таъминлаш ва уларга суюлтирилган газ етказиб беришдан тушган 328,8 миллион сўм пул маблағларини банкка топширмасдан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.К.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)