Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 22 декабрь куни бўлиб ўтган парламент сайловлари якунлари бўйича брифинг ўтказди. Унда партия етакчиси Актам Ҳайитов чиқиш қилди.
Сайлов куни овоз бериш жараёнида юз берган қоидабузарликлар аҳқида 150 дан ортиқ фото ва видеохабарлар тарқалди. Бу хабарларнинг бир қисми тасдиқланди, қолган ҳолатлар бўйича прокуратура органлари ўрганиш олиб бораётгани маълум қилинди.
Мавзуга доир: Сайловларда қонунбузилиш ҳолатлари бўлди
Биз ҳар бир тасдиқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича ўзимизнинг қатъий позициямизни билдирамиз. Депутатларимиздан икки нафари маъмурий жавобгарликка тортилди. Биз бу ҳолатни ижобий баҳоладик, чунки жойлардаги айрим номзодлар шундай қинғир йўллар билан сайланишга ўрганиб қолган. Улар шундай ноқонуний методларга қўл урган бўлса, уларнинг жазоланиши, жавобгарликка тортилиши тарафдоримиз. Бундан кейин ҳам шу масалада худди шу позицияда турамиз. Қонун тўлиқ таъминланиши тарафдоримиз ва шунга ҳаракат қиламиз.Актам Ҳайитов, ЎзЛиДеП етакчиси
Изоҳ (0)