21 декабрь куни соат 08:00 да А-373 «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида қор кўчкиси ҳавфи бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган эди.
21—22 декабрь кунлари ФВВ, МВ, ИИВ, «Ўзавтойўл» давлат қўмитаси куч ва воситалари томонидан Қамчиқ довонининг автомобиль йўли қордан тозаланди, дея хабар бермоқда ФВВ.
«Ўзгидромет» марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, «Тошкент-Ўш» автомобиль йўли Қамчиқ довонида жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 11:40 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.
Изоҳ (0)